2023 йил 1 ноябр ҳолатига чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида маркетплейсларнинг маълумотлар базаси солиқ органлари ахборот тизими билан интеграция қилиниб, харидорларга жорий йилда умумий қиймати 42,2 трлн сўмлик 1 150,7 млн дона электрон чек тақдим этилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.
Шунингдек, электрон чеклар тақдим этилиши натижасида харидорларга автоматик тарзда 223,9 млн дона электрон чек учун 95,9 млрд сўм кешбек ҳисобланди.
Рўйхатга олинган маркетплейслар – 160 та. Жумладан:
Электрон тўлов тизимлари – 49 та
— Тўлиқ интеграция қилинган – 35 та (71%);— Интеграция жараёнида – 5 та (10%);— Фаолият юритмаётган (тугатилган) – 9 та (19%).
Банк мобил иловаси – 35 та
— Тўлиқ интеграция қилинган – 29 та (83%);— Интеграция жараёнида – 4 та (11%);— Фаолият юритмаётган (тугатилган) – 2 та (6%).
Интернет дўконлар – 76 та
— Тўлиқ интеграция қилинган – 43 та (56%);— Интеграция жараёнида – 22 та (29%);— Фаолият юритмаётган (фойдаланилмаётган) – 11 та (15%).